Погба жамоадошларига "Реал"га ўтмоқчи эканлигини айтди
24 апр 2019 10:27
Янгиликлар
Погба жамоадошларига "Реал"га ўтмоқчи эканлигини айтди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадошларига "Реал"га ўтмоқчи эканлигини айтди.
26 ёшли футболчининг манкунианлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади, бироқ Поль битимни узайтирмоқчи эмас.
Маълумотларга кўра, франциялик футболчи МЮ Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаслигидан ҳавотирда. Агар манкунианлар мавсум якунига кўра АПЛда кучли тўртликка кира олмаса, Погба жамоани тарк этиши аниқ бўлади.
Поль жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 43та учрашувда майдонга тушиб, 16та гол урди ва 11та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 4
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар