UZ

Сўнгги янгиликлар

23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  0 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  23 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  21 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг еттинчи турида Яйпанда "Турон" меҳмони бўлди





Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди. 

Хюистра:

"Турон"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши стадионга эга экан. Майдон майсаси ҳам яхши ҳолатда. Инфратузилмасига катта эътибор қаратаётган клубларнинг кўпайиши Суперлига учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббус томонимизда бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Танаффусдан сўнг бўшашганимиз боис футболчилар бир нечта хатоларга йўл қўйишди. Мана шу хатолар ҳисобни тенглашишига олиб келди. Ушбу голдан сўнг мезбонлар янада қўшимча куч олиб олдинга интилишди. "Турон" бугун майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашганини айтиб ўтишим керак. Дарвозамиздан тўп олиб чиққанимизга қарамай кейинги дақиқаларда хотиржам ўйинни назорат қилдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Ғалабага ҳақли эдик, деб ҳисоблайман.

- Узоқ парвоз, ОЧЛда ҳар уч кунда ўйин ўтказиш ҳам жамоанинг бугунги натижасига таъсирини ўтказдими?

- ОЧЛда қисқа вақтда олтита ўйин ўтказганимиз жисмоний ҳолатимизга таъсир қилди, деб ўйламайман. Буни баҳона сифатида келтирмоқчи эмасман. Биз ҳар доимгидек ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бугун ким тайёр бўлса ўша футболчиларни майдонга туширдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Бир нечта яққол голли вазиятларимизда рақиб посбони ўзини кўрсатди. Мухлислар тинмай қўллаб-қувватлаб ҳакамга ҳам босим ўтказа олишди. Шунинг учун айрим вазиятларда ҳакам холис қарор қабул қилмагандек кўринди. 

- "Пахтакор" мавсумни жуда яхши бошлаганди. Бироқ кетма-кет муваффақиятсизликдан сўнг "ўра"га тушиб қолди. Жамоанинг ғалабали серияси қачон бошланади?

- Мавсум бошида барча ўйинларда ғалаба қозондик. ОЧЛ гуруҳ босқичида эса битта ўйинда мағлубиятга учрадик. Охирги йиллардаги ва бу мавсумдаги "Пахтакор" ўртасида фарқ бор. Таркибни етакчилар тарк этишди. Молиявий жиҳатдан олдингидек эмасмиз. Шу боис кўпроқ ёшлар билан ишлаб уларнинг даражасини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бу менга ёқади. "Пахтакор"да жуда яхши академия бор. ОЧЛда ҳам ўзларининг сифатларини кўрсата олишди. 

- Драган Чераннинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши ҳақида хабарлар чиқди. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Агарда Драган Черан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаса жуда яхши бўлади, деб ўйлайман. Лекин бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика