UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  20 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  39 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Питер Хюистра: "Пахтакор" Ўзбекистон кубогини юта олмайди? Балки "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Пахтакор" Ўзбекистон кубогини юта олмайди? Балки "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив"- "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.





"Илк дақиқалардан бошлаб хавфли вазиятлар яратишга уриндик. Рақибга босим уюштириш йўлини топдик. Мезбонлар фақат стандарт вазиятлардагина кескинлик юзага келтира олишди. Ўйиндаги устунлик тўлиқ жамоамиз томонида бўлди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйин суратини сақлаб қолишди.  "Пахтакор"нинг  "Локомотив" ва "Бунёдкор"га қарши баҳслари доим шиддатли ўтади. Футболчиларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди",- дейди Питер Хюистра. 

-"Локомотив"дан шу даражада бўш ўйин кутганмидингиз?

- Рақиб яхши ўзинг кўрсатадиган жамоа. Биз уларга ҳимоядан ҳужумга ўтиш вақтидаёқ босим уюштирдик. Бўш худудлар бермадик. 

- Шерзод Аъзамов ва Хожиакбар Алижоновнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Шерзод Аъзамов ҳали юз фоиз тайёр эмас. Хожиакбар Алижонов терма жамоадан жароҳат билан қайтган. Жамоада 24 нафар футболчи бор. Уларнинг ҳар бири имконият олишга ҳақли. Боян Матичнинг сўнгги пайтларда соғлиғи билан боғлиқ муаммоси бор эди. Бугун унга имконият бердик. Лекин оёғида бироз оғриғи бор. 

- Мавсум деярли якунланди. Энг яхши ва ёмон 3та майдонни айта оласизми?

-  "Пахтакор",  "Локомотив",  "Насаф" майдонлари яхши ҳолатда. Қолган майдонларни ичидан ёмонини танлаб олса бўлади. 

- "Қизилқум" бош мураббийи ишонч билан "Пахтакор" бу йил Ўзбекистон кубогини юта олмаслигини айтди. Бунга фикрингиз қандай?

- Балки, "Қизилқум" бош мураббийи кўпроқ нарсани билар. Лекин биз ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика