UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  0 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  3 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  6 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  15 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  2 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0

Пим Вербекдан Шаҳбоз Беғамовга тезкор жавоб Янгиликлар

Пим Вербекдан Шаҳбоз Беғамовга тезкор жавоб

Шундай қилиб биз учун ҳам Осиё Кубоги старт оладиган кун келди.

Эртага Уммонга қарши баҳс билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019даги иштирокини бошлайди. Бугун ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Уммон терма жамоаси устози иштирок этди. Айни пайтда бу жамоани бошқараётган Пим Вербек биз учун бегона эмас. Голландиялик мутахассис ўз вақтида Австралия билан Тошкентга ташриф буюрган. 

Матбуот анжумани якунига етгач жаноб Вербек билан ташқарида бироз гаплашиб қолдик. Яқин ўтмишни ёдга олдик. Хуллас футболдан гап борди. Пим Вербек билан 4 май куни ташкил қилинган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимидан сўнг интервью олиб баҳонада танишиб олгандим.

Матбуот анжумани пайтида голландиялик мураббийга саволлар инглиз ва араб тилида берилди. Инглизчани немис тилига нисбатан кам биладиган сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов тишининг кавагида сақлаб юрган саволини Вербекка бера олмаганди. Ташқарида эса бунинг имкони туғилди. Мен таржима қилиб турдим. Беғамов сўради: "Жамоангизда яхши ҳимоячилар кўп, Уммонда кўпроқ ҳимоявий футболни йўлга қўйганингизни ҳам биламиз. Ўз навбатида Эктор Купер ҳам ҳимоявий футболни маъқул кўряпти. Шундай келиб чиқиб эртага иккала жамоадан фақат ҳимоявий ўйин кўрамизми ёки мухлисларга ёқадиган футбол кутсак бўладими?" 

Вербек бу саволга ўйланиб ўтирмай "Унда эртага 0:0 бўлади" деди. Ҳаммамиз озгина кулишиб олдик. "Албатта, бу ҳазил - деб қўшиб қўйди 63 ёшли мутахассис бироздан сўнг. - Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этади. Менимча, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар зерикиб қолишмайди". Бу пайтда Вербек билан матбуот анжуманига келган рақиб футболчиси телевидение учун алоҳида интервью бераётган, шу боис мураббий билан суҳбатимиз яна бироз чўзилди. 

Тиниб-тинчимас Беғамов тағин савол берди: "Осиё Кубогида иштирокчилар сони 24тага оширилганига қандай қарайсиз?" "Жуда ижобий фикрдаман, - деди Вербек. - Эндиликда кучсиз жамоалар ҳам мусобақанинг финал босқичида ўйнаш имконига эга бўлишди. Бундан ташқари мухлислар ҳам шу жамоаларга эътибор қарата бошлашди. Осиёда энг кучли бешта жамоа бор, турнирда қатнашаётган қолган 20 жамоа уларга ўхшашга ҳаракат қиляпти. Бу жуда яхши албатта". 

Беғамов хавотирда. У Уммон ҳимоячилари "иккинчи қаватда" бош билан яхши ўйин намойиш этишидан хавотирга тушиб қолган. Шаҳбоз барибир жим тура олмади ва хавотирга тушаётганини мураббийга айтди-қўйди. Вербек эса ўз услубида ҳазиломуз жавоб қайтарди: "Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади". Ҳадеб Осиё футболи ҳақида гапиравермасдан голландиялик мураббий билан Голландия терма жамоаси ҳақида ҳам гаплашдик. "Бизда авлодлар алмашинуви юз беряпти. Аҳолимиз сони кўп эмас, аҳолиси кам давлатлар футболида бундай паст-баландликлар учраб туради. Голландиядан янги авлод етишиб чиқяпти ва тез орада биз ҳам энг кучли жамоалардан бирига айланамиз". 

Уммонлик футболчи интервью бериб бўлди. Кетадиган пайт бўлиб қолганди. Хайрлашиш олдидан сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиуллин Пим Вербекка қараб "Сизга Япония ва Туркманистон билан бўладиган ўйинларда омад тилайман" деди. Ўз навбатида Вербек ҳам "Худди шундай тилакни мен ҳам сизларга билдираман" деб хайрлашди. Қитъа миқёсидаги катта мусобақалар нафақат ўйин ва муҳит, балки ўйин атрофидаги мана шундай воқеалар билан ҳам қизиқ.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика