Пике энди Инстаграмни "ёндирмоқда"
14 май 2020 15:28
Янгиликлар
Пике энди Инстаграмни "ёндирмоқда"
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Твиттер тармоғидаги постлари билан "Реал" ва унинг мухлислари жиғига тегишни хуш кўради.
Каталониялик ҳимоячи бу сафар "Қироллик клуби" собиқ дарвозабони Икер Касильяснинг "Инстаграм"даги суратига "ҳужум" қилди.
Касильяс 13 майдан 14 майга ўтар кечаси ижтимоий тармоққа пастдаги суратни юклади ва унга "#хайрлитундунё" хэштегини қўшиб қўйди.

Бир соат ўтар-ўтмас ушбу расм остида Пикенинг изоҳи (коммент) пайдо бўлди: "Ушбу стадионда мағлуб бўлиш учун тўпни неча маротаба дарвоза тўридан олиб чиққансиз?" (учта кулувчи смайлик).
Бир неча дақиқадан сўнг "Барселона" собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль ҳам ҳазил изоҳ қолдирди: "Бир ўзинг ўйнаяпсанми?"

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар