UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  38 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  19 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  16 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

ПФЛ ойнинг энг яхшиларини аниқлаш механизмини ўзгартирди Янгиликлар

ПФЛ ойнинг энг яхшиларини аниқлаш механизмини ўзгартирди

Теглар :  ЎзПФЛ
Лига ҳар ой якунларига кўра энг яхши мураббий, футболчи ва голни аниқлаб келади. Якунда овоз беришлар йилнинг энг яхшиларини аниқлашга ўз таъсирини кўрсатади.

Сўнгги икки мавсум давомида бир хил тизимдан фойдаланилди. Унга кўра, ойнинг энг яхшиларини аниқлашда уч хил субъект иштирок этиб келаётганди:

а) 14 та клуб бош мураббий ва сардорларининг овози;
б) 5 та спорт нашрининг овози;
c) футбол мухлисларининг овози.

Футбол мухлислари Лига расмий саҳифалари орқали энг яхшиларга овоз бериб келди ва бу битта умумий овоз сифатида қабул қилинди. Шунингдек, “Спорт” телеканали, “Championat.asia”, “Sports.uz”, “Tribuna.uz”, “Stadion.uz” каби нашрларнинг ҳар бирининг овози алоҳида аҳамият касб этган. Қўшимчасига, Суперлига бош мураббийлари ва сардорлари овоз беришда бевосита иштирок этган. Мана шу овозларнинг умумий кўриниши орқали ой футболчи, мураббийи ва голи аниқланган.

Лига шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар ой якунида мураббийлар, футболчилар, нашрлар кимга овоз берганини эълон қилиб борди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, клублар ёки уларда фаолият олиб бораётган айрим шахсларнинг ўзаро муносабати овоз беришга ҳам таъсир кўрсатиб, якуний натижада чалкашликларга сабаб бўлган вазиятлар ҳам кузатилди. Шу ва бошқа факторларни инобатга олган ҳолда Лига ўз мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланишга қарор қилди. Биз бунда мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган кишиларга эътибор қаратишни лозим топдик. Улар орасидан кимдир кейинчалик бирор клуб тизимида иш бошласа, у автоматик равишда мазкур рўйхатдан чиқарилади. Унга қадар эса энг яхшиларни аниқлаб беришга ўз овози билан ҳисса қўшади.

Рўйхат қуйидагича:
Ориф Толипов — Спорт-ТВ
Хайрулла Ҳамидов — Спорт-ТВ
Зухриддин Қиличев — Спорт-ТВ
Отабек Жўраев — Спорт-ТВ
Абдулла Нурмонов — Спорт-ТВ
Нарзулла Сайдуллаев — Championat.asia
Толиб Қосимов — Championat.asia
Фахриддин Рўзиев — Sports.uz
Азамат Умаров — Sports.uz
Яхёхўжа Улуғхўжаев — Sports.uz
Ўткир Жалолхонов — Tribuna.uz
Шаҳбоз Беғамов — мустақил кузатувчи
Зоҳид Акрамов — мустақил кузатувчи
Камолиддин Мурзоев — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Ислом Иномов — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Азамат Абдураимов — ТШФА вице-президенти
Бахтиёр Ширинов — ЎФА мутахассиси (статистика)
Бахтиёр Дадаматов — ЎФА мутахассиси (мураббийлик таълими)
Равшан Ҳайдаров — У20 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Лига овоз бериш мумкин бўлган даъвогарларни аниқлашда Ўзбекистон кубоги учрашувларини ҳам инобатга олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика