

"Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори лавозимини тарк этгани ҳақидаги хабарлар нотўғри. Бу ҳақда унинг ўзи ҳам маълумот берди.
- ПФЛ сайтидаги "Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди" хабарнинг ўчиб кетганига қандай изоҳ берасиз?
- Бу техник хато. Хабарингиз бор июнь-июль ойида ПФЛ сайти янгиланди ва техник ишлар олиб борилди. Шу боис май-июнь ойидаги хабарлар линки ўзгариб қолган. Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақидаги хабар ПФЛ сайтида 26 май куни чиққан ва ҳеч ким уни ўчирмаган, мана ўша хабар.
ПФЛ ҳақида қандай савол пайдо бўлса биз жавоб беришга тайёрмиз, - дейди Шерзод Ражабов.



