UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  1 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  3 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  5 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади Янгиликлар

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашувига қўшиб берилган дақиқаларда айрим футбол мухлислари томонидан стадионга турли буюмлар улоқтирилди.

Бу каби ҳолат "Бобур Арена"да илк бор кузатилаётгани йўқ.

Оқибатда Лига мазкур масалани Тартиб-интизом қўмитасига оширди ҳамда қўмита йиғилишида бевосита ўз мутахассислари билан иштирок этди. Сир эмаски, Андижон ўтган мавсумнинг сўнгги уй учрашувини мухлисларсиз трибунада ўтказишга мажбур бўлганди. Шунингдек, бу йил 6-турдан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши беллашувда Лига техник зонага туташ секторларга футбол мухлисларининг киришига рухсат бермади.

Афсуски, бу каби ҳолатларнинг оқибатларига қарши курашиш натижасида беллашувларни хуш кайфият ва катта қизиқиш билан кузатиб бораётган футбол мухлислари ҳам жабр чекмоқда. Аммо унутмаслик керак-ки, Лига учун учрашувларни ўтказишда биринчи навбатда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги муҳим ҳисобланади. Футбол мухлисларининг сони кўп бўлишидан эса биринчи навбатда мезбон футбол клуби манфаатдордир.

Қўмита аъзолари ҳамда Лига мутахассислари мазкур масала юзасидан фикр алмашди. Якунда "Металлург" билан ўйиндаги тартибсизлик учун "Андижон" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, "Бобур Арена"да ўтадиган Лига байроғи остидаги мусобақаларда "Андижон" футбол клуби мухлислар жой оладиган трибуналарни мониторинг қилиб боришда катта масъулиятни ўз зиммасига олиши керак бўлади. Қўмита ва Лига талаби билан клуб стадион техник зонаси ҳамда унга қарама-қарши секторларнинг ҳар бирини ўйин давомида суратга тушириб бориш учун видеокамералардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиши ва учрашув якунида керакли кадрларни тақдим этиб бориши лозим.

Бу билан мухлислик маданиятига риоя қилмаётган, оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузаётган ва оқибатда жамоат тартибига путур етказаётган кимсалар шахсига ойдинлик киритиш кўзда тутилган. Юқоридаги каби ҳолатлар видеотасвирга туширилгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёрдамида қоидабузарлар шахсига аниқлик киритилиб, уларни жиддий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади. Бу каби ҳолатлар оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариши эҳтимоли бор эканлиги инобатга олиниб, Лига ҳамда клуб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қоидабузарга нисбатан қатъий чора кўриш, уларнинг стадионларга киришини тақиқлаш каби жазо чораларини сўрайди.

Ўз навбатида Лига андижонлик барча фаол футбол мухлисларига мурожаат қилади. Биз "Бобур Арена" стадионидаги гўзал муҳит, унинг мухлислар билан тўлиб тошишидан манфаатдормиз ва бунинг учун клуб ҳамда мухлислар этакчилари билан ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Ўз навбатида улардан мана шундай муҳит давом этиши йўлида бирлашиш, қоидабузарларни аниқлашга кўмаклашиш масаласида ҳамкорлик қилишни сўраймиз. Бу каби кимсалар шахсига ойдинлик киритилиб, уларга нисбатан тегишли жазо чораларининг кўрилиши "Бобур Арена" стадионига мухлислар ташрифи билан боғлиқ муаммо бўлмаслигида асосий омил ҳисобланишини билдирамиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика