Петр Чех АПЛдаги фаолиятида энг хавфли рақиб ўйинчиси ким бўлганини айтди

Sherzod Nurmatov
11 май 2020, 01:12
"Челси" ва "Арсенал" собиқ дарвозабони Петр Чех Премьер-лигадаги фаолияти давомида ким билан тўқнаш келганда қийинчиликка дуч келганини маълум қилди.

"Бу - Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед" билан ўйинларда Руни ҳар сафар тўпга эгалик қилганида хушёрликни оширардим, чунки у олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада ўйнарди, жуда ақлли эди.

У майдонда босим ўтказиши, жиддий равишда курашиши, тезроқ югуриши ва аниқ зарба бера олиши мумкин.  Агар дарвозадан узоққа чиқиб кетсангиз, Уэйн майдон марказидан тўпни дарвозага кирита оларди", - дейди Чех.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com