UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31"Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити". Англия кубоги финали учун таркиблар маълум  3 19:20Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  11 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф". Таркиблар маълум  4 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  1 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  3 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  18

Перес: "Янги "Сантьяго Бернабеу" Мадриднинг муҳим обьектига айланади" Янгиликлар

Перес: "Янги "Сантьяго Бернабеу" Мадриднинг муҳим обьектига айланади"

"Реал" президенти Флорентино Перес клуб стадиони "Сантьяго Бернабеу"ни реконструкция қилиш режалари ҳақида гапириб берди.

"Мадридликлар 117 йилдан бери бу жойда бирлашишмоқда. Бу бизнинг уйимиз. "Реал" барчанинг клуби, уни мухлислар бошқаради.

Бугунги кунгача шу қадриятлар билан яшадик ва буни унутмаслигимиз керак. "Сантьяго Бернабеу" авангард (бирор нарсанинг етакчи қисми)га айланади. Янги стадион шаҳарнинг муҳим обьекти бўлади. У клубнинг асосий даромад манбаига айланади ва дунёдаги биринчи рақамли стадион бўлади" - дейди Перес.

"Сантьяго Бернабеу" стадиони 1947 йилда қурилган. Аввалига у "Нуэво Чамартин" деб номланган, аммо 1995 йилдан аренага клуб президенти Сантьяго Бернабеу номи қўйилган. Стадион 1982 ва 2001 йилларда реконструкция қилинган. Айни дамда арена ўз бағрига 81 044 мухлисни сиғдира олади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика