UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  3 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  6 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  4 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  11 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  18 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  25 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2

Пенальти нотўғри белгилангани маълум қилинди Янгиликлар

Пенальти нотўғри белгилангани маълум қилинди

ЎзФҲМ матбуот хизмати "Бухоро" - "Олимпик" баҳсида белгиланган пенальти борасидаги қарорни маълум қилди.

"Бироз аввал ўз ниҳоясига етган Coca-Cola Суперлига 19-тури доирасидаги “Бухоро” – “Олимпик” баҳсининг 100-дақиқасида “Бухоро” жарима майдончаси ичида меҳмонлар аъзоси йиқилгач, учрашув бош ҳаками Комилжон Расулов 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Шундан сўнг, учрашув ВАР ҳакамлари уни монитор ёнига чақирди ва такрорларни кўриб чиқишга чорлади. Бош ҳакам эса такрорлардан сўнг ҳам қарорини ўзгартирмагач, пенальти барибир белгиланди.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу баҳсли вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда биринчи бўлиб “Бухоро” ҳимоячиси тўпга ўйнаган. Маълумки, бу каби ҳолатларда гарчи рақиб футболчисига нисбатан бироз қўполлик содир этилса ҳам, ҳимояланаётган жамоа аъзоси тўпга ўйнаган бўлса, пеналти белгиланмайди. Шу қоидаларга асосланган ҳолда, экспертлар бир овоздан пенальтининг нотўғри белгиланганини қайд этишди.

Мазкур вазият иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди ва тез орада қўмита хулосаси ҳам тақдим этилади. Шунингдек, бу ҳолат ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекциясида ҳам кўриб чиқилади", - деб ёзилади ЎзФҲМ баёнотида.

Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика