

25 ёшли жамоа сардорининг клуб билан тузган амалдаги битими жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Футболчи 2017 йилдан бери "Рома"да ўйнайди. У бундан ташқари клуб тарбияланувчисидир.
9 сентябрда хабар берилишича, Пеллегрини "Рома" билан йилига 3 миллион евролик янги шартнома имзолайди. Бундан ташқари, клуб футболчини 30 млн еврога харид қилиш ҳуқуқини шартномадан олиб ташлайди.



