Пеле "Ливерпуль" ва МЮ учрашувини томоша қилиш учун боради

Narzulla Saydullayev
19 мар 2015
Футбол қироли Пеле якшанба кунги Премьер-Лига доирасидаги "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинни кузатади.
"Энфилд"даги баҳсга нафақат тарихий тўқнашув бўлгани учун балки, мусобақа жадвали нуқтаи назаридан ҳам қизиқиш катта. "Ливерпуль" ғалаба қозонса кучли тўртликка қайтиши мумкин.

Ўз ҳамюрти Филиппе Коутиньони 74 ёшли Пеле стадиондан туриб кузатиб боради. Унинг Мерсисайдга сафари "Ливерпуль" ва Subway Restaurants ўртасидаги шартнома доирасида амалга оширилади.

1966 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Пеле Ливерпуль шаҳридаги "Гудисон Парк" стадионида Болгария ва Португалия терма жамоаларига қарши ўйин ўтказган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru