"Пахтакор" хориж йиғинида Туркия, Албания ва Македония клублари билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
5 янв 2018
Белекдаги йиғин чоғида "Пахтакор"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум бўлди.

Назорат ўйинлари қуйидаги жамоаларга қарши ўтказилиши режалаштирилган:

7 январь "Тургутлуспор" (Туркия, 3-лига)
11 январь "Шанлиурфаспор" (Туркия, 2-лига)
15 январь "Партизани" (Тирана, Албания Суперлигаси)
20 январь "Вардар" (Скопье, Македония юқори лигаси)


Туркиядаги йиғин 21 январь куни тугайди ва "Пахтакор" Тошкентга қайтиб келади. Мавсумдаги илк расмий учрашув 30 январь куни Дохада "Ал-Гарафа" билан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz