

"IC Santay" меҳмонхонасида истиқомат қиладиган "Пахтакор" йиғинни 21 январгача давом эттиради. 7, 11, 15 ва 20 январь кунлари назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Йиғинга 25 футболчи олиб кетилди. U-23 терма жамоасига чақирилган ўйинчилар Хитойдаги Осиё чемпионатидан сўнг клуб ихтиёрига қайтишади.
Йиғинга жўнаб кетган футболчилар рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев.
Ҳимоячилар - Владимир Козак, Станислав Андреев, Марко Симич, Камолиддин Тожиев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов.
Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Достон Иброҳимов, Азим Аҳмедов, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Гиди Канюк, Жаҳонгир Аҳмадов, Жамшид Искандеров, Собит Синдаров, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев.
Ҳужумчилар - Жасур Ҳакимов, Шоҳрух Махмудҳожиев.




