

2001 (Станислав Кудряшов), 2002 (Дилшод Нуралиев) ва 2005 (Улуғбек Рўзимов) йилларда таваллуд топган ёш футболчилар Россиянинг Химки шаҳрида ўтадиган "Химки Кубоги" баҳсларида иштирок этишади. Мусобақа 26 март куни старт олади ва 31 март куни якунига етиши кўзда тутилган. Унда "Химки", "Чертанова", "Динамо", "Зеленоград", "Олимпус" ва Россиянинг бошқа футбол мактаблари қатнашиши кутилмоқда.



