UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

“Пахтакор” стадиони трибуналарининг маълум қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги сабаб ёпилди Янгиликлар

“Пахтакор” стадиони трибуналарининг маълум қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги сабаб ёпилди

ПФЛ берган баёнотга кўра "Пахтакор" стадионидаги маълум секторлар қисман ёки тўлиқ ёпилган.

“Пахтакор” стадиони трибуналари ўтган йили бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида таъмирга муҳтож эканлиги маълум бўлганди. Бунинг оқибатида Ўзбекистон U-23 термасининг Ироққа қарши ўйини вақтида кўнгилсиз ҳолат рўй берган бўлиб, кейинчалик ОФК термамизнинг Япония U-23 термасига қарши ўйинига футбол мухлисларини киритмади, қўшимчасига ЎФА катта миқдорда жаримага тортилди. 

Мазкур воқеадан кейин “Пахтакор” стадиони трибуналари тош ва бетон бўлакларидан тозаланди. Секторлар орқалиқларида кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Аммо ҳолат ижобий томонга ўзгармаганлигини Cоcа-Cола Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви кўрсатиб берди. Наманганлик футбол мухлислари жой олган секторлар майдонга қараб тош ҳамда бетон бўлаклари улоқтирилди. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ишчи гуруҳ тузди. Мазкур Ишчи гуруҳдан Лига мутахассисларидан ташқари ЎФА инспекция аъзолари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари, шунингдек, “Пахтакор” футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти жой олди. Ишчи гуруҳ “Пахтакор” стадионидаги барча — 44 та сектордаги ҳолатни ўрганиб чиқди. 

Айни вақтда “Пахтакор” стадиони трибуналари тўлиқ таъмирга муҳтож ҳисобланади. Мазкур трибуналарни шунчаки косметик таъмирдан чиқариш ҳолатни ижобий тарафга ўзгартирмайди. Ҳар қандай совуқ об-ҳаво, ёғингарчилик ёки мухлислар ўртасидаги тартибсизлик бетон қопламанинг осон уваланишига олиб келади. Бу эса стадионга қаттиқ жисмларнинг улоқтирилиши хавфини оширади. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, футболчилар, расмийлар, тўп узатиб турувчи болаларга жиддий тан жароҳати етказилиши эҳтимолини оширади. 

Шундан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ “Пахтакор” стадиони трибуналари тўлиқ таъмирлангунига қадар футбол учрашувлари вақтида фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, учрашувларни бевосита стадиондан кузатишни мақсад қилган футбол мухлисларига шароит яратиш мақсадида 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 19, 20, 21, 22, 23-секторларни қисман (майдон периметридан бошлаб 1 қатордан 23-қаторгача бўлган кўк ҳамда сариқ тусдаги ўриндиқлар) ёпишни, бунда 1-23 қаторларга томошабинлар ўтиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида мазкур қаторлар алоҳида чегараланишини таъминлаш, шунингдек, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 16, 17, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44-секторларни тўлиқ ёпишни мақсадга мувофиқ деб топди.  

31, 32, 33, 34, 35, 36-секторлар кичик таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳар бир расмий учрашув олдидан тўлиқ тозалаш ҳамда назоратни кучайтириш шарти билан мухлисларга хизмат қилишда давом этиши масаласи келишилди. Ўз навбатида “Пахтакор” футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти хизмат кўрсатиши тўхтатилган секторлар ҳамда ўриндиқлар учун чипталар савдосини чеклаши, тақиқланган нуқталарда мухлислар ҳаракатини чеклаш учун сунъий тўсиқлар ўрнатиш мажбуриятини олди", -дейилади ПФЛ берган баёнотда. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика