«Пахтакор» собиқ мураббийи «Кубань» клубида иш бошлайди

Aziz Tukhtamuradov
4 окт 2016, 23:00
«Кубань» бош мураббийи Дан Петреску жамоани тарк этмоқда.
Пайшанба куни Краснодарга руминиялик мураббийнинг вакили етиб келади ва шартнома бекор қилинади.

Жамоани вақтинча Михаил Семенов бошқариб туради.

«Кубань» Петрескуга 50 миллион рубль тўлайди. Унинг ўрнини Хабаровскнинг СКА клуби бош мураббийи Александр Григорян эгаллайди. Ушбу мураббий ўтган йил «Пахтакор»да ишлаганди. 

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fckuban.ru