"Пахтакор" Шаҳзод Азмиддинов билан шартномани 2026 йилга қадар узайтирди

Alisher
23 июл 2022
"Пахтакор" ўз тарбияланувчиси бўлмиш ҳимоячи Шаҳзод Азмиддинов билан битимни узайтирди.

"Шаҳзод Азмиддинов ва "Пахтакор" ўртасидаги шартнома 2026 йил охиригача узайтирилди

Академиямиз тарбияланувчиси саналган ҳимоячи билан амалдаги келишув давом этишига битим имзоланди.

Ҳозиргача асосий жамоа таркибида 19 беллашувда 2 гол муаллифига айланган Азмиддинов билан жорий шартнома 2026 йил охиригача узайтирилди. Шаҳзод "Пахтакор" тизимидан етишиб чиққан футболчи ҳисобланади", — дейилади клуб хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати