"Пахтакор" рақиби: "Ал Шабаб" чемпионатда ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
1 мар 2015
Шанба куни Чемпионлар лигасидаги рақибимиз "Шабаб" Саудия Арабистони чемпионатида 17-тур ўйинини ўтказди.
Сафарда "Шоулла" клуби меҳмони бўлган Жейми Пачеко шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Наиф Ҳазазининг 15 ва 33-дақиқада киритган тўплари риёдликларга уч очко келтирди. Муваффақиятдан кейин "Шабаб" 17 беллашувда 32 очко тўплаб, турнир жадвалида 5-поғонада бормоқда. Учрашувда Пачеко қуйидаги таркибдан фойдаланди:

Муҳаммад Аловаис, Амир Ҳарун, Абдулмажид Сулайҳим, Наиф Ҳазази (Мажид Маршади, 90+1), Абдулмалик Ҳаибри, Ҳассан Муаз, Муҳаммад Авал, Абдулазиз Албиши (Абдулмажид Рувайли, 78), Саид Досари, Бадир Сулайтин (Омар Ғамди, 72), Абдулраҳмон Ҳайбари.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz