

Соврин учун кечадиган баҳсда "Пахтакор" ҳамда "Бухоро" майдонда кураш олиб боришади.
Ушбу муҳим учрашувдан аввал "шерлар" 2019 йилда қўлга киритган Ўзбекистон Кубоги соврини билан водийда турне уюштирди. Тошкент жамоаси ҳомийлар - “AKFA”, “Artel” ва “Coca Cola” билан бирга болаларга эсдалик совғалари тарқатди. Турне Наманганнинг Чуст ва Фарғонанинг Қўқон ва Фарғона шаҳарлари бўйлаб ўтказилди.






