“Пахтакор” – “Металлург” ўйини превьюси

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2018
Суперлиганинг 30-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Металлург" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.

Чемпионатлар доирасида клублар 43 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 35 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 115 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан.

Тошкентдаги ўйинларнинг 19тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган.

"Пахтакор"дан беллашувни сариқ карточкалар сабабли Марко Симич, "Металлург"дан эса Ислом Исоқжонов ва Станислав Андреев ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги тўқнашув 10 ноябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 16:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz