"Пахтакор" - "Машъал". Учрашув превьюси
24 сен 2017 14:57
Янгиликлар
"Пахтакор" - "Машъал". Учрашув превьюси
Беллашувни мезбонлар сафида Даврон Ҳошимов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Муборакликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.
Ҳозиргача олий лигада жамоалар 33 бор тўқнаш келишган. 22 ўйинда "Пахтакор", 5 учрашувда "Машъал" зафар қучган. 6 баҳс дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 62 марта ишғол этилиб, 23 бор тўп ўтказиб юборилган. Тошкентдаги 16 ўйиннинг 14тасида "шерлар" ғалаба қозонган. Рақиб бир ғалаба ҳамда дурангни қайд этган. Сўнгги марта "Машъал" 2007 йил Тошкентда очкога эга чиққан.
Учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги 6 ўйинда ҳакамлик қилган. "Пахтакор" ўша беллашувларда 4 ғалаба ва 2 дурангни қайд қилган.
"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ"
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Олим Тўйчибоев (Тошкент).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
Ёшлар таркиблари тўқнашуви 25 сентябрь, душанба куни соат 15:45да "Жар" стадиони кичик майдонида бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 26 сентябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар