"Пахтакор" легионери жамоа билан расман хайрлашди

Mirjalol Normatov
31 май 2018
"Пахтакор"нинг австралиялик легионери Ростин Гриффитс жамоаси билан хайрлашди.

"Ўзбекистондаги фаолиятим якунига етди. Мен ва "Пахтакор" раҳбарияти шартномани эртароқ бекор қилишга ўзаро келишиб олдик. Рафиқам ва мен бу ерда 10 ой давомида яхши таассуротларга эга бўлдик. Ўзим ҳам керакли тажрибани орттирдим. Ушбу клубга ўзимнинг энг эзгу тилакларимни тилайман ва "Пахтакор"нинг лига чемпионлигини қўлга киритишини истайман. Ушбу қарорга келишимда катта ёрдам берган Будди Фарахга катта раҳмат айтаман.

Ўзбекистонда кўришгунча. Спасибо, раҳмат", - деб ёзади футболчи ўзининг твиттерига.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/rostyn8