

Бу ҳақда "шерлар" расмий сайтида эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда “Пахтакор” ФК раҳбарияти янги стадион барпо этиш устида ишламоқда. Шу сабабли клуб янги стадион қурилиши лойиҳаси устида халқаро танлов эълон қилишини маълум этади. Тошкентликлар тажрибага эга бўлган компаниялардан клубдан техник вазифа олиш учун аризани 2017 йилнинг 31 декабригача клуб расмий почтасига юборишни сўраган. Танловда қатнашмоқчи бўлганлар ушбу манзилларга мурожаат қилишлари мумкин: info@pakhtakor.uz ёки +99871 2410627.



