UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  3 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  8

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради? Янгиликлар

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради?

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев амалдаги чемпион легионерлар лимити бўйича муаммога дуч келиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Шацких ёзда Камен Хаджиевни қўйиб юбориб, Пшемислав Банашак ҳамда Илия Мартиновични таркибга қўшиб олди. Шу ерда табиий муаммо пайдо бўляпти:

ЎзПФЛ регламентининг  9-боб 2-бандида легионерлар лимити 4+1 шаклида кўрсатилган. Бунда хорижлик ўйинчиларнинг камида 1 нафари осиёлик бўлиши талаб қилинади. Агар ОФКга аъзо мамлакатлардан ўйинчи бўлмаса, клуб 4 нафардан ортиқ легионерни рўйхатдан ўтказа олмайди. "Пахтакор"да эса айни пайтдаги легионерларнинг барчаси кўҳна қитъадан.

1. Драган Черан (Сербия)
2. Оливер Шаркич (Черногория)
3. Олексий Ларин (Украина)
4. Илия Мартинович (Черногория)
5. Пшемислав Банашак (Польша)

Ушбу ҳолатда "шерлар" раҳбарияти чет эллик ўйинчилардан бирини қўйиб юбориши керак. Акс ҳолда, клуб кимгадир "чиройли кўзлари" учун маош тўлашга мажбур бўлади.

Трансфер бозори очилиши билан Олексий Лариннинг "Нефтчи"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқаган эди. Бироқ, Фарғона клубида ҳозирча янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чеклов бор. Бозор ёпилишига эса бир кун қолди.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика