"Пахтакор" Канюкни "Маккаби"га ижарага берганини тасдиқлади

Narzulla Saydullayev
2 фев 2018
Ярим ҳимоячи Гиди Канюк фаолиятини Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоасида ижара асосида давом эттиради.

Исроил чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турган "Маккаби" Тель-Авив Гиди Канюкни ярим йилга ижарага олди. Келишувга кўра, кейинчалик ушбу клуб футболчини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Клуб таркибида 14 учрашув ўтказган Гиди 1 гол муаллифига айланиб, 7 бор голли тўп оширишларни амалга оширди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz