

"Шерлар" ўйинчилари 3 ҳафталик таътилдан кейин бугун "Жар" стадионида йиғилишди ва тиббий кўрикдан ўтишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини билиш мақсадида ўтказиладиган одатий текширувлардан ташқари COVID-19 инфекциясини аниқлаш бўйича тест ҳам топширилди. Машғулотлар эса бугунги текширувлар натижаларидан келиб чиқиб, эртага "Жар" стадионида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" йиғинни 21 январга қадар "Жар"да ўтказади. Шундан кейин жамоа БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.







"Пахтакор" Дубайда йиғин ўтказади: бўлажак рақиблар орасида "Зенит" ва "Спартак"...



