ОЧЛ. "Пахтакор" эртага сариқ-кўк рангли либосда ўйнайди

Aslanov Jasurbek
11 мар 2019
"Пахтакор" ва "Ал Аҳли" жамоалари учрашувидан олдин йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашув комиссари вьетнамлик Во Хай Те ҳамда ҳар икки жамоа вакиллари ўйинни ўтказишга оид турли ташкилий масалаларни муҳокама қилишди. Унда жамоаларнинг либосларига ҳам аниқлик киритилди. "Пахтакор" эртага сариқ-кўк рангли либосдан фойдаланади. Дарвозабон эса қизғиш формада ҳаракат қилади. 

"Ал Аҳли" футболчилари оқ, меҳмонлар посбони оч яшил рангли кийимдан фойдаланиши маълум қилинди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Пахтакор матбуот хизмати