"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ

Alisher Ostonov
26 июл 2025
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун Камолиддин Тожиевни жамоанинг бош мураббийи этиб тайинлади.

Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ.

Клуб 60 кун ичида янги бош мураббий тайинлаши керак. Мендаги маълумотларга кўра, агар Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий келса, Тимур Кападзе катта эҳтимол билан «Пахтакор» бош мураббийи бўлади.

Кападзе терма жамоада ҳеч кимга ёрдамчи сифатида ишламоқчи эмас", — деб ёзди журналист.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia