

Жамоа билан бирга 60га яқин мухлис Тошкентдан Дохага учиб борди. Улар 30 январь кунги баҳсда "шерлар"ни қўллаб-қувватлашга тайёрлар.
Ўзбек футболи афоналари Биродар Абдураимов, Аҳрол Иноятов, "Пахтакор" стадиони директори Санжар Мансуров, Забиҳилло Ўринбоевнинг дадаси Бахтиёр Маҳкамов ҳам мухлислар орасида бор ва улар ҳам жамоанинг ғалабасини кутишмоқда.
Дохага етиб келган мухлисларга "Пахтакор" мухлислар клуби етакчиси Илҳом Якуббеков бошчилик қилмоқда.
Улуғбек Мирзаев Дохадан махсус










