

Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. “Шерлар” сафидаги ягона голни 17 ёшли футболчи Саиднуруллаев Саидумар муаллифлик қилди. Шунингдек, ушбу учрашувда қишки трансфер ойнасида “Нефтчи”дан “Сурхон”га ўтган Владимир Назаров “Пахтакор” сафида дебют қилди.
Маълумот учун, Назаров “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Дарвозабон фаолияти давомида “Олимпик” ва “Нефтчи” сафида ҳаракат қилган.



