UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

"Пахтакор-79" бош мураббийи Бобур Маҳкамов: "Биринчи лига клуби билан Суперлига жамоасига қарши ўйнаш осон кечмаган" Янгиликлар

"Пахтакор-79" бош мураббийи Бобур Маҳкамов: "Биринчи лига клуби билан Суперлига жамоасига қарши ўйнаш осон кечмаган"

"Пахтакор-79" бош мураббийи Бобур Маҳкамов Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Турон"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Аввало барча футбол ишқибозларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Узоқ масофадан келиб қўллаб-қувватлаган ангренлик мухлисларга ҳам раҳмат. Биринчи лига клуби билан Суперлига жамоасига қарши ўйнаш осон кечмаган. Йигитлар ўзларини ёмон кўрсатмади. Лекин тактик, техник жиҳатдан Суперлига футболчилари кўриниб турди. Иккинчи голни ўтказиб юбормаганимизда балки ўйиннинг шиддати тушиб кетмас эди. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар олиб келдик. 

- Бугун легионерлар майдонга тушмаганига изоҳ бера оласизми?

- Улар билан яқинда шартнома имзоладик. Ҳали машғулотларда уларни тўлиқ кўриб олганимиз йўқ. Чемпионат ўйинларида уларни ўйнатиш ниятимиз бор. 

- "Пахтакор-79" ўз олдига юқори мақсад қўйган клуб ҳисобланади. Умуман клуб ҳақида маълумот бера оласизми, ким томонидан молиялаштиради?

- Клуб президенти Келвин Лого. Ўзбекистонга футболчи сифатида келган. Ҳозирда "Пахтакор-79" президенти. Клуб хусусий. Ангрен мутасаддилари ҳам ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаб туришибди. 

- Ангрендан кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Улар ҳақида фикрингиз?

- Очиғи хайрон қолдим мухлислар жуда фидойи. Уларга яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жуда аҳил, ижобий баҳо берган бўлардим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика