Павел Бугало: "Пахтакор" стадиони бугун кўп нарсаларни ёдимга солдирди"

Mirjalol Normatov
18 май 2022
Ўзбек футболи ва Италия чемпионати футбол афсоналари ўртасидаги учрашувдан интервьюлар давом этади.

Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозасини қўриқлаган тажрибали собиқ дарвозабон сайтимизга ўзининг таасуротлари билан бўлишди. 

"Фахрийлар бўлса ҳам кучли ва номдор футболчилари бор жамоага қарши ўйнадик. Улар Жаҳон чемпионлари. Терма жамоамиз таркибида ўз вақтида бирга ўйнаган футболчилар билан учрашдик. Мана шу шоу учрашув бирлаштирди барчамизни. Бу ҳаётимдаги ёддан чиқмайдиган лаҳзалар. Яквинта менга гол урди. Улар ҳақиқий профессионаллар. Маҳорат ҳеч қачон алдамайди. "Пахтакор" стадиони мен учун қадрдон. Болалигим, футболчилик йилларим шу ерда ўтган. Бу жойни унутиб бўларканми? Йўқ албатта. Мазкур ўйингоҳ менга кўп нарсаларни ёдга солдиради. Бугун ҳам шундай бўлди", - дейди Бугало.







Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia