Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди
26 фев 13:30
Янгиликлар
Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди
Испаниянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Пау Кубарси Испания кубоги-2024/2025 йилги мавсум ярим финалида «Атлетико»га (4:4) қарши ўйинда гол уриб, «кўк-анорранглилар» сафида 2013/2014 йилги мавсумдан бери энг ёш гол муаллифига айланди.
Манбага кўра, Кубарси «блауграна» сафида дебют голини урган вақтда 18 ёшу 34 кунлик бўлган. Футболчи каталонияликлар сафида 63 та ўйин ўтказди.
Кубарси жорий мавсум Испания Ла Лигасида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар Лигасида саккизта, Испания Суперкубогида иккита ва Испания Кубогида тўртта ўйин бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар