

Маълум бўлишича, сербиялик футболчи немис клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди. Ҳозирча клублар трансфер нархи борасида келишувга эга эмас. Таҳминларга кўра, дортмундликлар "Партизан"га 2,5 млн. евро тўлайди.
19 ёшли Живкович Сербия U20 терма жамоаси сафида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган эди.



