Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади

Alisher
4 авг 2024
ФИФА ҳакамлар бўлими олимпия ўйинларининг ярим финалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Париждаги Олимпиаданинг футбол бўйича баҳсларида тез орада ярим финал ўйинлари ўтказилади.

Қувонарлиси, ярим финал доирасидаги Марокаш — Испания ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бош ҳакам Илгиз Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради. 

Мазкур баҳс 5 август куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: fifa.com