

23 июнь куни 15 ёшли футболчи "Милан" U16 билан "Рома"ни мағлуб этди ва ўсмирлар ўртасидаги А Серия ғолибига айланди.
Паолонинг яна бир ўғли, 21 ёшли Кристиан Мальдини ҳам футболчи ҳисобланади, у Италиянинг тўртинчи даражали лигасида "Прос Сесто" шарафини ҳимоя қилади.
Агар Даниэль "Милан"нинг асосий таркибига кира олса, у Мальдинилар сулоласининг клубда ўйнаган учинчи авлодига айланади.



