

У ўз жамоаси билан кетма-кет тўртта мавсум ЛаЛигани тарк этган биринчи мутахассисга айланди.
Испаниялик мутахассиснинг омадсиз серияси 2015/16 мавсумда бошланган. Ўшанда у "Райо Вальекано" билан ЛаЛигани тарк этганди. Бир йил ўтиб Хемес "Гранада"ни Сегундага тушириб юборди. 2017/18 мавсумда "Лас-Пальмас" Пако Хемес бошчилигида Испаниянинг биринчи даражали чемпионатида муваффақиятсизликка учраб, Сегундага тушиб кетди. Бу йилнинг март ойида "Райо" устозига айланган Хемес жамоани ЛаЛигада сақлаб қола олмади.



