UZ

Сўнгги янгиликлар

07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  0 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  33 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  48 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  113 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5

ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасига "Навбаҳор" ва "Насаф"дан икки нафардан футболчи киритди Янгиликлар

ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасига "Навбаҳор" ва "Насаф"дан икки нафардан футболчи киритди

ЎзПФЛ мавсумнинг рамзий терма жамоасини ўзгача услубда эълон қилди.

Ортда қолган мавсум рамзий термасидан "Сурхон", "Насаф", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Андижон"дан вакиллар ўрин олишди.


Йил рамзий темаси:

Дарвозабон: Артём Потапов ("Сурхон")

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Умар Адҳамзода ("Нефтчи"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор")

Ҳужумчилар: Сильванус Нимели ("Сурхон"), Драган Черан ("Пахтакор"), Рубин Хебай ("Андижон")

Бош мураббий: Александр Хомяков ("Андижон").

Рамзий терма жамоа ҳақидаги оригинал видеони "Телеграм-каналимиз"да томоша қилишингиз мумкин.



"Рамзий терма жамоадан жой олиш доим ёқимли. Хурсанд қиладиган тарафи, ҳар бир позиция учун икки-уч нафардан футболчи жиддий кураш олиб борди. Айрим юлдузларнинг рамзий терма жамоадан тушиб қолганидан ўзимиз ҳам ҳафамиз. Зеро улар чиндан ҳам жиддий тер тўкишди. Бироқ бизда фақатгина 11 нафар футболчи учун жой бор эди. Шундан келиб чиқиб, Лига рамзий термаси Сизнинг қарашларингиздан фарқ қилиши мумкин. Аммо ишонамизки, мазкур жамоа ажойиб ижрочилардан тузиб чиқилди.

Биз рамзий терма жамоага мураббий сифатида Андижон устози Александр Хомяковни танлаб олдик. Зеро, Пахтакор ҳар йилгидан ҳам кўпроқ очко йўқотди. Насаф Суперлигадан кўра Чемпионлар лигасида муваффақиятлироқ ўйнади. Навбаҳор чемпионлик учун кураш олиб борди, аммо якунда 3-ўрин билан кифояланди. ОКМК эса Суперлигада бир бош баланд сакрай олмади. Нефтчи сўнгги турларга бориб совринли ўринлардан чиқиб кетди. Андижон эса ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз қаричидан баландроқ сакрай олди.

Ҳужумдаги учлик борасида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Сурхон дарвозасини қўриқлаган Артём Потапов Суперлиганинг 12 учрашувида дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди ҳамда Сурхоннинг барча учун бирдек қийин рақиб бўлишига ҳисса қўшди. Лига рамзий терма жамоадан жой олган футболчиларни бу муваффақият билан қутлайди. Аслида улардан кам бўлмаса-да, фақатгина овоз бериш якунларига кўра жамоага кира олмай қолган юлдузларимиздан эса келаси мавсумда янада яхшироқ иштирок кутиб қоламиз", - дейилади ПФЛ хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика