UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  6 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  1 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  24 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  86 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1014 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

ЎзПФЛ Суперлига майдонларини ўрганиб чиқди. Тез орада 2024 йилги мавсум учун қабул қилинган ва талабга жавоб бермаган стадионлар номи эълон қилинади Янгиликлар

ЎзПФЛ Суперлига майдонларини ўрганиб чиқди. Тез орада 2024 йилги мавсум учун қабул қилинган ва талабга жавоб бермаган стадионлар номи эълон қилинади

Суперлига майдонлари Лига томонидан тўлиқ текшириб чиқилди.

23 декабрга қадар Суперлиганинг янги мавсуми учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган стадионлар майдони тўлиқ ўрганиб чиқилиши айтилганди. Лига мазкур ишни ниҳоялади.



Эндиликда аввалдан маълум қилинган талаб бўйича ҳар бир стадион майдони ҳақида батафсил маълумот мавжуд. Шу асосда Лига футбол клублари билан йил давомида ишлашда давом этади. Тез орада қайси стадионлар 2024 йилги мавсум учун қабул қилингани ва қай бири талабга жавоб бермаслиги юзасидан маълумот тақдим этилади.  

Лига мутахассисларининг стадионларга ташрифи мураккаб жараён бўлиб, бунда ҳар бир майдон эгаси майса ёки дренаж тизими яхши ишлаётгани юзасидан аргумент келтиришга ҳаракат қилади. Шуни инобатга олган ҳолда Лига мутахассислари замонавий асбоб-ускуналар билан майдонларда бўлди ва ҳар қандай маълумот майдон эгаси бўлган томон учун батафсил тушунтириб берилди. Жумладан, Лига мутахассислари майдон термометри, электрон динамометр, инфилтрация аппарати ва шу каби бошқа замонавий техникалар ёрдамида ўз хулосаларини баёнлаштирди.  



Текширув ишлари ёрдамида майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги даражаси, жами майса рангининг фарқланганлиги кўрсаткичи, майса илдизининг чуқурлилик даражаси, унда ёввойи майсалар, касалланган ёки зарарланган майсалар мавжудлиги, ҳашаротлар ва зараркунандалар бор ёки йўқлигига ҳам аҳамият берилди. Даставвал ташқаридаги ҳарорат ҳамда майса илдизи жой олган чуқурликда ҳарорат солиштирилди. Электрон динамометр калити ёрдамида тупроқ мустаҳкамлиги, футболчининг бутсаси майдонга қанчалик чуқур ботиши ва қай тариқа сирпаниши ўрганилди. Шунингдек, инфилтрация аппарати ёрдамида майдонда сувнинг ютилиб кетиш даражаси ўлчанди ҳамда дренаж тизими фаолиятига баҳо берилди.



Ишчи-гуруҳ эътибор қаратган яна бир муҳим жиҳат — клуб ёки стадионнинг майдон парвариши бўйича махсус техникага эга эканлиги бўлди. Талаб бўйича махсус трактор, эрни юмшатадиган аэратор аппарати, майса ўрадиган аппарат, майдонга ёзиладиган тўр гиламча, текисловчи ва таровчи аппарат ва дори сепадиган арава аппарати ҳар бир стадионда бўлиши шарт. Бу каби аппаратларни Ўзбекистонга олиб кириш масаласида президент қарорларида қатор энгилликлар тақдим этилган бўлса-да, айрим футбол клублари смета бўйича маблағларни бирламчи заруриятларга эмас, асосан ойлик-маошларга сарф этаётгани Лигага маълум. Мазкур ҳолат Ассоциация ҳамда Лига томонидан танқидий руҳда кўтарилаётган бўлиб, 2024 йилги мавсум сметалари ўрганилаётган вақтда футбол клубларига қўйиладиган талаблар янада жиддийлашади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика