

Озил ушбу марказни "Football for Peace" ташкилоти кўмагида ривожлантиради.
"Мен уларнинг майдонда ва майдондан ташқарида ривожланишларига ёрдам бермоқчиман. Мен ҳам этник гуруҳ таркибига кираман ва бундай муаммоларни тушунаман.
Жанубий Осиёлик одамлар доим мухлис бўлиши мени ҳайрон қолдириб келган. Нима учун улар орасида футболчи ёки мураббийларни, футбол билан профессионал тарзда шуғулланадиганларни кўрмаймиз?
Умид қиламанки, Месут Озил маркази "Football for Peace"нинг бир қисми бўлади ва уларга керакли лойиҳа бўлади", - деди Озил.



