Ўзбекистонлик футболчи Кореянинг 7 карра чемпиони ва ОЧЛ-2010 ғолиби билан шартнома тузди
05 янв 2024 11:33
Янгиликлар
Ўзбекистонлик футболчи Кореянинг 7 карра чемпиони ва ОЧЛ-2010 ғолиби билан шартнома тузди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев фаолиятини яна Корея Республикасида давом эттиради.
Декабрь ойида "Канвон" билан хайрлашган Алибоев "Сеонгнам" клуби билан шартнома тузди.
Маълумот учун, "Сеонгнам" 7 карра мамлакат чемпиони, 3 карра кубок соҳиби, 3 карра лига кубоги соҳиби, 1 карра Суперкубок соҳиби ва 1 карра Президент кубоги соҳиби ҳисобланади. Мазкур клуб 1995 йилда Осиё чемпионлар кубоги, 2010 йилда эса Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. 2010 йил ўтказилган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Сеонгнам" клубида ўзбекистонлик Сервер Жепаров ва Жамшид Искандеров тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар