Ўзбекистонда илк бор "Team Sport" экипировка маркази ишга тушди
29 окт 2022 16:10
Янгиликлар
Ўзбекистонда илк бор "Team Sport" экипировка маркази ишга тушди
Одатда хориж мамлакатларида, стадионларда турли футбол экипировкалари сотувига кўп бор дуч келамиз. Ниҳоят, бундай марказ ўзимизда ҳам ишга туширилди. Бир неча йиллардан бери ўзбек клубларининг аксариятини формалар билан таъминлаб келаётган Расулбек Бекдурдиев Тошкентда "Team Sport" экипировка марказини очди.




Эндиликда ўзингиз мухлислик қиладиган севимли клубингиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг оригинал формалари, жамоангиз аъзолари киядиган бренд экипировкасидаги исталган турдаги барча мавсумий кийимларни ушбу дўкондан сотиб олишингиз мумкин бўлади.






Дўконда севимли жамоангиз оригинал формасини сотиб олиб, унга ўзингиз ёқтирган рақам ва исм-шарифингизни ёздириб олиш хизмати ҳам йўлга қўйилган. Бундан ташқари, JAKO ва ADIDAS брендидаги барча формалар, Европа топ-жамоаларининг оригинал либослари, футбол тўплари, ҳаттоки ҳакамлар учун мўлжаллаган кийимлар ва ҳоказоларни шу ердан бемалол ҳарид қилишингиз мумкин.

Манзил: "Бунёдкор" стадиони 3E сектор
Телефон: +998 (55) 500-66-22
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар