Ўзбекистонда "бургут"лар сони иккита бўлди. Янги раҳбарият “Ғиждувон” жамоасининг логотипини ўзгартирди
05 фев 08:44
Янгиликлар
Ўзбекистонда "бургут"лар сони иккита бўлди. Янги раҳбарият “Ғиждувон” жамоасининг логотипини ўзгартирди
Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган бухороликлар раҳбарияти клуб логотипини ўзгартиришга қарор қилди.
“Ғиждувон” жамоасининг янги раҳбарияти клубда ребрендинга қўл урди. Эндиликда жамоа асосий ранги бу сариқ ранг бўлади. Жамоа янги логосида ҳам ушбу рангдан кўпроқ фойдаланилган. Логотип марказида “олтин бургут” акс этган.
Ўзининг эпчиллиги, тезлиги ва жуда кучлилиги билан ажралиб турадиган ушбу йиртқич қуш, жамоа характерини ифодалайди. Бу мағрур қушнинг силуэтларини дунёнинг кўплаб гербларида кўриш мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
20:52
Илёс Зейтуллаев: "Бундай дуранглар мағлубиятдек ҳиссиёт уйғотади. Ҳали ҳеч нимага эришмадик" 2
Фикрлар