Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Aslanov Jasurbek
5 июл 2020
Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси юртимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирликни давом эттирмоқда.

Ёшларимиз мазкур йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги ўртоқлик учрашувида биринчи лига вакили бўлган "Нефтгазмонтаж" жамоасига қарши майдонга тушди. "ТТЙМИ" стадионида  ўтган учрашувда термамиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувда Отабек Жўрақўзиев дубл қайд этган бўлса, Руслан Розиев ва Диёрбек Раҳимқулов ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди. Қуйида ушбу учрашувдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.









Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ufa.uz