Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди

Aslanov Jasurbek
22 фев 2025
Эртага, 23 февраль куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда ўтказилаётган Осиё Кубоги чорак финалида Корея Республикасига қарши майдонга тушади.

Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса қора формада ҳаракат қилади.

Ўзбекистон - Корея Республикаси баҳси Тошкент вақти билан 16:30да старт олади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz