UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  16 02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  8 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  15 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  7 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5-маротаба ЖЧга чиқди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5-маротаба ЖЧга чиқди

Бугун, 11 март куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида Австралияга қарши баҳс ўтказди.

Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Экстра таймларда гол урилмади, пенальтилар сериясида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг қўли баланд келди ва улар май ойида Индонезияда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.

Бу мундиал Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 5 жаҳон чемпионати бўлади. Бунгача ўзбекистонлик ёшлар 2003, 2009, 2013 ва 2015 йиллардаги U20 жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. 2013 ва 2015 йилларда Ўзбекистон U20 терма жамоаси гуруҳдан чиқиб, чорак финалда мусобақани тарк этишган.

Айни дамда Индонезияда ўтадиган мундиалда иштирок этувчи 22та жамоа номи маълум бўлди:

Индонезия, Англия, Франция, Исроил, Италия, Словакия, Доминикан Республикаси, Гватемала, Гондурас, АҚШ, Фижи, Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор, Уругвай, Гамбия, Нигерия, Тунис, Ироқ, Ўзбекистон.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика