Ўзбекистон U22 терма жамоаси Антальядаги халқаро мусобақада қатнашади

Tolibjon Qosimov
4 мар 2021
U23 Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади.

Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги ёшлар терма жамоамиз 20 март куни Тошкентда йиғилади ва 22 март куни Анталья шаҳрига йўл олади.

24-29 март кунлари бўлиб ўтадиган "Antalya Cup 2021" халқаро мусобақасида ёшларимиз Словакия, Украина ва Қозоғистондан ташриф буюрган тенгдошларига қарши баҳс олиб боради. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 25 нафар футболчини жалб этишни режалаштирган.

"Antalya Cup 2021" халқаро турнири

Анталья, Туркия

1-тур | 25.03.2021

Ўзбекистон – Словакия


2-тур | 27.03.2021

Украина – Ўзбекистон


3-тур | 29.03.2021

Ўзбекистон – Қозоғистон


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz