UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  0 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга етиб борди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга етиб борди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этиш учун Тайландга етиб борди.

"М-150 CUP-2017" мусобақаси Тайланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Кеча тунда Тошкентдан йўлга чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пешинда Бурирамга етиб келди ва X2 VIBE BURIRAM меҳмонхонасига жойлашди.

Айни вақтда Тайландда об-ҳаво жуда қулай бўлиб, кундузи 30-31 даража иссиқ бўлиб турибди. Терма жамоа узоқ йўл босиб келгани боис мураббийлар штаби бугун енгил, тикланиш машқлари билан чекланишни маъқул кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “М150 CUP-2017” халқаро мусобақаси “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “А” гуруҳидан эса Тайланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган. Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борса, иккинчи ўрин эгалари бронза медаллари учун баҳсга киришади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика